Жаҳон | 14:36 / 15.08.2021
20454
1 дақиқада ўқилади

Кобул толибларга тинч йўл билан топширилиши маълум қилинди

Аввалроқ ҳукумат ва толиблар ўртасида шаҳарни тинч йўл билан топшириш бўйича музокаралар олиб борилаётгани хабар қилинганди.

«Толибон» Кобулга ҳужум қилмайди, пойтахт тинч йўл билан топширилади. Бу ҳақда Афғонистон ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи Саттор Мирзаквал маълум қилди. TOLO News телеканали унинг видеомурожаатини намойиш этди.

Мирзаквал Кобул аҳолисига ҳукумат кучлари шаҳар хавфсизлигини таъминлашига ваъда берган.

Аввалроқ ҳукумат ва толиблар ўртасида шаҳарни тинч йўл билан топшириш бўйича музокаралар олиб борилаётгани хабар қилинганди.

«Толибон» мамлакатда 20 йил давомида бўлиб турган Ғарб кучлари тўлиқ олиб кетилиши бошлангач, бутун Афғонистон бўйлаб ҳужумларга ўтди ва маҳаллий ҳукумат 3 ойдан ортиқроқ қаршилик қила олди.

Мавзуга оид