Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда пахта ўғирлаган шахсга жиноий иш қўзғатилди
Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида текстил корхонаси омборхонасидан қарийб 1 тонна пахта ўғирлаган шахсга жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 3 август куни, Жарқўрғон тумани Минор маҳалласида яшовчи, Э.Дилмурод Шўрчи туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У аризасида 2 августдан 3 август кунига ўтар кечаси, текстил корхонаси омборхонасида сақланаётган 17 миллион 745 минг сўмлик жами 910 килограмм пахта толасини номаълум шахс ўғирлаб кетганини билдирган.
Қайд этилишича, ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида, ўғриликни Шўрчи тумани Ободон маҳалласида яшовчи, Ш.Аббос содир этгани аниқланган.
Таъкидланишича, жорий йил 7 август куни Ш.Аббосга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
11:36 / 21.12.2025
Қумқўрғондан хушхабар: Ногиронлиги бор шахсларга «совға» деб кредитга ўтказилган уйларнинг қарздорлигини ҳомий ташкилот тўлиқ ёпди
11:34 / 25.10.2025
Ер атрофидаги келишувлар: икки ҳудудда ноқонуний ҳаракатлар тўхтатилди
13:45 / 17.10.2025
Ҳиндистон Сурхондарёда мис қазиб олишга 650 млн доллар сармоя киритади
16:53 / 08.10.2025