Ўзбекистон | 08:33 / 26.08.2021
8169
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон зайтун мойи тўғрисидаги халқаро битимга қўшилди

Фото: Getty Images

2021 йил 2 августдаги «Зайтун мойи ва зайтун меваси тўғрисидаги халқаро битимга (Женева, 2015 йил 9 октябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида»ги қонун қабул қилинди.

Зайтун мойи ва зайтун меваси тўғрисидаги халқаро битим 2015 йил 9 октябрда Женевада қабул қилинган.

Битимнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

стандартлаштириш ва тадқиқотлар соҳасида:

  • савдода ҳар қандай тўсиқларнинг олдини олиш учун зайтун мойи ва озуқабоп зайтун мевасининг физик-кимёвий ва органолептик хусусиятларига оид миллий ва халқаро қонунчиликни бирхиллаштиришга кўмаклашиш;
  • халқаро стандартларни мустаҳкамлаш мақсадида зайтун маҳсулотларининг таркиби ва сифат хусусиятлари тўғрисидаги билимларни кенгайтириш учун физик-кимёвий ва органолептик таҳлил ишларини амалга ошириш;
  • фирибгарлик ва чалғитувчи амалиётлар ҳамда қалбакилаштиришнинг олдини олиш;

зайтунчилик, зайтун мойи ишлаб чиқариш технологияси ва техник ҳамкорлик соҳасида:

  • давлат ёки хусусий органлар ва/ёки ташкилотлар ўртасида миллий ва халқаро даражада ҳамкорликни кенгайтириш орқали зайтунчилик тармоғида техник ҳамкорлик ҳамда тадқиқотлар ва ишланмаларни рағбатлантириш;
  • зайтун дарахтларининг генетик манбаларини аниқлаш, сақлаб қолиш ва фойдаланишга оид ишларни амалга ошириш;
  • зайтунчилик ва атроф муҳит ўртасидаги ўзаро боғлиқликни, хусусан, атроф муҳитни муҳофаза қилишга ҳамда ушбу секторни комплекс ва барқарор ривожлантиришни таъминлаш ва узлуксиз ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга кўмаклашиш мақсадида ўрганиб чиқиш ва бошқалар.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 3.08.2021 йилдан кучга кирди.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest"да глобал иқтисодий трендлар муҳокамасига бағишланган Илмий-амалий кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани