Иқтисодиёт | 14:59 / 08.09.2021
12527
1 дақиқада ўқилади

Тадбиркорлар ва аҳолининг инфляция бўйича кутилмалари ва сезилмалари эълон қилинди

Август ойида аҳолининг инфляция бўйича кутилмалари 16 фоиз, бизнеснинг кутилмалари эса 16,1 фоизни ташкил этган.

Марказий банк 2021 йил август ойида инфляцион кутилмаларни аниқлаш бўйича ўтказилган сўровнома натижаларини маълум қилди. Аҳолининг инфляция бўйича кутилмалари 16 фоиз, бизнеснинг кутилмалари эса 16,1 фоизни ташкил этган. Июль ойида эса бу кўрсаткич, бизнесда 14,9 фоиз, аҳолида эса 16,1 фоиз бўлган.

Сўровномада 4196та респондент иштирок этган бўлиб, шундан 68 фоизи бизнес вакиллари, 32 фоизи аҳолидир.

Шунингдек, ўтган ойда аҳоли сезган инфляция 16,4 фоиз, бизнес сезган инфляция эса 15,9 фоиз бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил августида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,5 фоизга қимматлагани маълум қилинганди.

Достон Аҳроров
Тайёрлаган Достон Аҳроров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид