Марказий банк бошқаруви 9 сентябр кунги йиғилишда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди. Мазкур қарор иқтисодиётда нархларни оширувчи омиллар ва уларнинг таъсир даражаси билан боғлиқ ноаниқликларнинг сақланиб қолиши шароитида йил якунига қадар инфляция даражасини 10 фоизгача пасайтириш ҳамда иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватлаш мақсадлари ўртасидаги мувозанатни сақлаб қолиш мақсади билан изоҳланди.

Марказий банк релизига кўра, жорий пул-кредит шароитлари ва ташқи вазиятдаги ижобий кутилмалар инфляция прогнозига эришиш бўйича ишонч сақланиб қолишига хизмат қилмоқда.

Иқтисодий фаоллик ва ялпи талаб

Жорий йилнинг ўтган 8 ойида мамлакатимизда иқтисодий фаолликнинг жадаллашиши давом этиб, аксарият тармоқларда ўсиш кўрсаткичлари пандемиягача бўлган даражага етди.

Жорий йилнинг январь-июль ойларида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,9 фоизга ўсиш кузатилган бўлса, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 6,1 фоизлик ўсиш қайд этилган. Ўз навбатида, кўрсатилган хизматлар ҳажми 2020 йилга нисбатан 20,5 фоизга ва 2019 йилга нисбатан 21,3 фоизга ошди.

Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналари ўртасида август ойида ўтказиладиган сўровлар натижаларига кўра, иқтисодий фаоллик индекси 52,8ни ташкил этиб, июль ойи натижаларидан бироз юқори шаклланди. Бунда, индекс таркибида хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодий фаоллик кўрсаткичлари сезиларли даражада яхшиланди.

Иқтисодиётда аҳоли истеъмол фаоллигининг ошиб бориши билан савдо ва пуллик хизматлар ҳажми ҳам ортиб бормоқда.

Январь-август ойларида тижорат банклари кассаларига савдо ва пуллик хизматлардан тушумлар ҳажми 2019 йил ва 2020 йилларнинг мос даврига нисбатан 53 ва 39 фоизга ошди.

Шунингдек, кенг кўламда амалга оширилаётган фискал рағбатлантириш