“Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди.

Айрим ҳудудларда солиқ солишнинг алоҳида тартибини назарда тутувчи солиқ режими киритилди.

Алоҳида ҳудудлар қуйидагилардан иборат: 

  • Фарғона вилоятининг Сўх тумани; 
  • Риштон туманининг Чўнғара маҳалласи; 
  • Фарғона туманининг Шоҳимардон, Ёрдон маҳаллалари ва Ҳосилот маҳалласининг Тоштепа – 2 кўчаси.

Айрим ҳудудларда солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

  • фойда ва даромад солиғи бўйича – 1 фоиз;
  • тадбиркорлар учун ҳар чоракда 25 минг сўм;
  • ижтимоий солиқ бўйича:
  • юридик шахслар учун – 1 фоиз;
  • якка тартибдаги тадбиркорлар учун – йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 1 баравари;
  • айланмадан олинадиган солиқ бўйича – 1 фоиз (2021 йил 1 январдан юзага келадиган муносабатларга нисбатан ҳам қўлланилади).

Давлат органлари солиқ солиш объектларига оид маълумотларни солиқ органларига реал вақт режимида электрон шаклда тақдим этади.