Калифорнияда ўт ўчирувчилар дунёдаги энг баланд дарахтларни бир неча ҳафтадан буён “Секвойя” миллий паркида давом этаётган ёнғиндан қутқаришга уринмоқда.

Парк улкан секвойя дарахтлари билан машҳур. Бу ерда дунёдаги энг баланд – Генерал Шерман деб аталувчи секвойя дарахти ўсади.
Унинг баландлиги 85 метр, айланаси 11,1 метрни ташкил этади, ёши эса 2300-2700 йил деб баҳоланади.

Ўт ўчирувчилар дарахтларни сақлаб қолиш учун уларни олов ўтказмайдиган алюминий плёнкалар билан ўраб чиқмоқда.
Ўрмон ёнғинлари икки минг туп дарахтга таҳдид солмоқда. Ёнғинлар қуруқ ва иссиқ об-ҳаво оқибатида келиб чиққан.









