Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой энергетика инқирозига дуч келди: айрим заводлар фаолияти тўхтатилди
Микрочиплар ишлаб чиқарувчи Unimicron Technology компанияси 26 сентябрдан 30 сентябргача ишлаб чиқаришни тўхтатганини маълум қилди.
Фото: Unsplash
Хитойнинг шимолий ҳудудларида электр энергияси етишмовчилиги боис аҳоли электр таъминотидан узиб қўйилмоқда, айрим заводлар фаолиятини тўхтатди, деб хабар берди Bloomberg.
Reuters агентлигининг ёзишича, хусусан, Apple ва Tesla компанияларига бутловчи қисмлар етказиб берувчи корхоналар ёпилган.
Қайд этилишича, ҳукуматнинг экологик вазиятни яхшилаш доирасида зарарли чиқиндиларни қисқартириш бўйича чоралари ҳамда кўмир ва газ нархининг қимматлиги ана шундай вазият келиб чиқишига сабаб бўлган.
Микрочиплар ишлаб чиқарувчи Unimicron Technology компанияси 26 сентябрдан 30 сентябргача ишлаб чиқаришни тўхтатганини маълум қилди.
iPhone динамиклари учун деталлар ишлаб чиқарадиган Concraft компанияси беш кунга фаолиятини тўхтатди.
Тайвандаги United Microelectronics Corp ва Taiwan Semiconductor Manufacturing компаниялари эса фаолиятини давом эттиришини билдирди.
Аввалроқ Буюк Британияда газ нархи юқорилиги сабабли айрим заводлар фаолиятини тўхтатгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
18:05 / 07.05.2026
Хитойнинг собиқ мудофаа вазирлари ўлим жазосига ҳукм қилинди
22:17 / 06.05.2026
Шавкат Мирзиёев Хитой заводидаги фожиа муносабати билан Си Жинпингга ҳамдардлик билдирди
09:22 / 06.05.2026
Хитой 78 миллиард туп дарахт экди, аммо энди бунинг салбий оқибатларини кўрмоқда
09:17 / 05.05.2026