Ўзбекистон | 15:23 / 28.09.2021
5887
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 12 ёшдан катта болалар ҳам Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий эмланади

Ўзбекистонда 12 ёшдан катта болаларни COVID-19’га қарши Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмлашга рухсат берилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Коронавирусга қарши Pfizer вакцинасининг 12-15 ёшдаги болаларда ўтказилган клиник синовлари натижалари мазкур вакцинанинг юқори даражада самарадорлиги ва хавфсизлигини кўрсатгани айтилади.

“Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан 12 ёшдан юқори болаларни ва ўсмирларни Pfizer вакцинаси билан эмлаш тавсия этилди.

Бош давлат санитария врачи ва миллий техник иммунологик эксперт комиссияси қарорига асосан, юртимизда ота-оналар ва васийларининг розилиги асосида, ихтиёрий равишда 12 ёшдан катта болаларни Pfizer вакцинаси билан эмлаш имконияти мавжуд”, дейилади хабарда.

Айни пайтда мамлакатда 13 сентябрь куни келтирилган 1 200 000 дозадан иборат Pfizer/BioNTech вакцинаси мавжуд. 12 ёшдан катта болалар коронавирусга қарши эмланишдан аввал шифокор кўригидан ўтишлари лозим.

Эслатиб ўтамиз, BioNTech ва Pfizer компанияларининг коронавирусга қарши вакцинаси 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар учун хавфсиз деб топилган эди

Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати уч ёшдан 17 ёшгача бўлганларни Хитойнинг Sinopharm компанияси вакцинаси билан эмлашга рухсат берди.

Франция, Германия, Испания, Италия, Португалия ва Швецияда ўсмирларни коронавирусга қарши эмлашга рухсат этилганди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти болалар учун Pfizer/Biontech ва Moderna компаниялари вакциналарини қўллашга рухсат берган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда