Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Президиуми «1 октябрь – «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан Қорақалпоғистон Республикасининг давлат мукофотлари ва кўкрак нишонлари билан тақдирлаш тўғрисида»ги қарорни қабул қилинди.

Унга кўра, бир гуруҳ қорақалпоғистонлик таълим соҳаси ходимлари Қорақалпоғистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирланишди:

«Қорақалпоғистон Республикаси халқ ўқитувчиси»

Арзимова Алтинай Асаматдиновна – Қонликўл тумани 1-сонли ихтисослаштирилган давлат умумий ўрта таълим мактабининг қорақалпоқ тили ва адабиёти ўқитувчиси;

Таджибаев Шавкат Сабирович – Беруний тумани 38-сонли умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси.

«Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси»

Абдреймова Гозел Куатбаевна – Тахиатош тумани 15-сонли мактабгача таълим ташкилоти мудири;

Байманов Кенесбай Ибраймович – Қорақалпоқ давлат университетининг шаҳар қурилиши ва хўжалиги кафедраси профессори;

Ережепова Замира Мамутовна – Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача таълим вазирлигининг Мактабгача таълим ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва таҳлил қилиш бўлими бошлиғи;

Ибрагимова Раъно Исаковна – Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалининг тиллар кафедраси катта ўқитувчиси;

Кощанов Кутлимурат Моятдинович – Нукус давлат педагогика институтининг рус тили ва адабиёти кафедраси профессори;

Пиязов Буркит Зинелович – Нукус шаҳар 1-сонли Есжан бақси номидаги болалар мусиқа ва санъат мактабининг ўқитувчиси;