Қашқадарё вилояти Қарши туманида пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган фуқарони машина уриб юборган. Оқибатда пиёда оғир тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда Қарши тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 29 сентябрь куни соат 19:00 ларда давлат аҳамиятига эга бўлган 4R-89 Қарши – Толимаржон ГРЭС йўлининг Сахтапиёз қишлоғи ҳудудидан ўтган 5-километрида ҳайдовчи Б.Ш. бошқарувида бўлган «Нексия» машинаси туманнинг Нуқработ қишлоғида яшовчи Д.А.ни уриб юборган. Оқибатда пиёда оғир тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, пиёда тўсатдан тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш йўлагидан югуриб ўтаётганида «Нексия» машинаси тўхташга улгурмаган ва пиёдани уриб кетган.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат юзасидан Қамаши тумани ИИБ томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
Қашқадарёда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида ИИБ ходими вафот этди
















