Жаҳон | 12:01 / 04.10.2021
9078
3 дақиқада ўқилади

Японияда собиқ ташқи ишлар вазири ҳукумат раҳбарига айланди

Фумио Кисида Ёсихидэ Суга ўрнига Япониянинг янги бош вазири бўлди. Собиқ бош вазир лавозимга келишига бир йил тўлганда коронавирусга қарши курашдаги муваффақиятсизликлар туфайли ҳукмрон Либерал-демократик партия рейтинги кескин пасайиши туфайли истеъфога чиққанди.

Фото: Reuters

Ўтган ҳафтада 64 ёшли Кисида Япониянинг янги бош вазири бўлиш учун Либерал-демократик партия ичида кечган курашда ғолиб бўлганди. 4 октябрь куни Япония парламентининг қуйи палатаси кўпчилик овоз билан уни янги бош вазир лавозимига тасдиқлади.

Ҳисоб бўйича мамлакатнинг 100-бош вазирининг олдидаги асосий вазифа - ЛДПни Японияда ноябрь ойида бўлиб ўтадиган умуммиллий сайловларда ғалабага етаклаб бориш ҳисобланади (Маҳаллий нашрлар маълумотига кўра, Кисида сайловларни 31 октябрь куни ўтказмоқчи).

Партия нуфузи Токиода Олимпия ўйинларини барибир ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилингач пасайганди, Японияда коронавирусга чалиниш ҳолатлари ортиб бораётгани туфайли мамлакат аҳолиси ўйинлар ўтказилишига қарши намойишларга чиққанди.

Ўтган йилда Кисида партия етакчиси учун сайловларда Сугага мағлуб бўлганди. Суганинг истеъфосидан кейин партия ичидаги сайловда Кисида мамлакатнинг собиқ ташқи ишлар вазири, собиқ мудофаа вазири, кўпчилик томонидан бош вазирлик учун асосий номзод сифатида кўрилган Таро Конони ортда қолдиришга эришди.

Япониянинг янги бош вазири қаршисидаги муҳим вазифалардан яна бири - иқтисодиётни тиклаш ҳисобланади (Кисида пандемия оқибатларини бартараф этиш учун мамлакат иқтисодиёти учун миллиардлаб долларлар сарфлашни ваъда қилган), шунингдек, халқаро майдонда - Шимолий Корея томонидан бўладиган таҳдидларга қарши туриш керак.

Бундан ташқари, Кисида пандемияга қарши курашиш учун «соғлиқни сақлаш соҳасида инқирозли вазиятларни бошқариш агентлиги» тузишни таклиф этган.

«Менинг асосий қобилиятим - одамларни эшита билиш», деган Кисида ЛДП етакчиси этиб сайланиши билан.

Фумио Кисида мўътадил-либерал сиёсатчи сифатида маълум, шу туфайли у ҳукмрон консерватив партияни бироз сўллаштириши кутилмоқда.

BBC’нинг Япониядаги корреспонденти Марико Оининг таърифлашича, танқидчилари уни хушмуомала ва шу билан бирга зерикарли шахс деб билишади, аммо партиядагилар унга анчадан буён бўлажак ҳукумат раҳбари сифатида қарашган. Унинг Конодан асосий устунлиги эса «партиянинг эски гвардияси» томонидан қўллаб-қувватловга эга бўлган.

Фумио Кисида сиёсатчилар оиласидан чиққан. У Ҳиросимада туғилган. Унинг отаси ва бобоси Япония парламенти аъзолари бўлишган.

Кисида Япония учун рекорд муддатда - 2012 йилдан 2017 йилгача Ташқи ишлар вазирлигини бошқарган. У 2016 йилда Барак Обаманинг Ҳиросимага келишини ташкиллаштирган - бу Америка атом бомбаларидан жабрланган шаҳарга АҚШ президентининг илк бор келиши бўлганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда