Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенатнинг йигирманчи ялпи мажлиси 20 октябр куни чақирилади
Олий Мажлис Сенати кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни Сенат раиси Танзила Норбоева олиб борди. Мажлисда Сенатнинг йигирманчи ялпи мажлисини 2021 йил 20 октябр куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Видеоконференцалоқа тарзида ўтказиладиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши назарда тутилган. “Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида”ги, “Божхона кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги, “2021 йил учун давлат бюджети тўғрисида”ги қонунга ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Наркологик касалликларга чалинган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги, “Музейлар тўғрисида”ги қонунга қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунлар шулар жумласидан.
Бундан ташқари, бош вазир ўринбосарининг етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда ногиронлиги бўлган болаларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини яхшилаш юзасидан ахбороти ҳамда “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг фаолияти, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг кўп квартирали уй-жойларга хизмат кўрсатиш ҳолати, шу жумладан, бошқарув компанияларининг фаолияти юзасидан ахборотлари эшитилиши режалаштирилган.
Мамлакатдаги автомобиль йўллари ҳамда сунъий иншоотларнинг ҳолати ва транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлашга доир қонун ҳужжатларининг ижро этилиши, қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги соҳасини ривожлантириш учун кўрилаётган чоралар ҳамда коронавирус пандемиясидан кейин туризмни тиклаш ва ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ҳолати юзасидан ҳукуматга юборилган парламент сўровлари натижалари муҳокама қилиниши назарда тутилган.
Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда аҳоли турар-жойларида қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланиш бўйича Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш ва бошқа масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026