Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Электротехника корхоналарини қўллаб-қувватлаш учун ҳар йили давлат бюджетидан 10 млн доллар ажратилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Белгиланишича, электротехника тармоғи ташкилотларига молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, тижорат банкларидан кафолатлар олишда қуйидагилар учун гаров таъминоти сифатида кафолат суммасининг 50 фоизигача, бироқ 3 млн доллардан ошмаган миқдорда кафилликлар берилади:
- тендерлар доирасида аванс тўловларини амалга ошириш (қайтариш);
- хорижий валютадаги шартнома шартларини бажариш;
- етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича кафолат муддатларини таъминлаш.
Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси электротехника тармоғи корхоналарини қўллаб-қувватлаш учун 2022 йилдан бошлаб ҳар йил учун Давлат бюджети ҳисобидан 10 млн доллар миқдоридаги маблағ ажратилиши юзасидан таклифлар беради.
"Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг Электротехника саноатини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга жамғармани шакллантириш манбалари бўйича қўшимча киритилди.
Республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан 2021 йилнинг I, II ва III чоракларида тенг улушларда 75 млрд сўм миқдорида маблағлар ажратилади, кейинги йилларда эса бюджет параметрларида ушбу мақсадлар учун маблағлар назарда тутилади.
Жамғарма маблағлари электротехника саноати тармоғи ташкилотларининг халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этиши билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини, бироқ битта ҳолат бўйича эквиваленти 10 минг доллардан кўп бўлмаган миқдорда қоплашга йўналтирилади.
Маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни ташқи бозорларга сотиш билан боғлиқ харажатлар маҳсулот турларидан келиб чиқиб, экспорт қилувчи тармоқ ташкилотлари (экспорт қийматининг 6 фоизигача) қопланадиган юқори қўшилган қийматли мис маҳсулотлари рўйхати тасдиқланди.
Мавзуга оид
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026