Афғонистоннинг Жалолобод шаҳрида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Asvaka агентлиги хабар берди.

Маълумот берилишича, ҳодиса Кобул-Ҳада мавзесида юз берган.

Толиблар ўтирган автомобил гавжум кўчалардан биридан ўтаётганида портловчи қурилма ишга туширилган.

Охирги маълумотларга кўра, икки нафар фуқаро тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.