Ўзбекистон | 11:12 / 19.10.2021
19194
3 дақиқада ўқилади

Кимдир бизга ёқмаса, уни тарихдан олиб ташламаслигимиз керак – Шавкат Мирзиёев 

Фото: Миллий масс-медиа фонди

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловчилар билан навбатдаги учрашуви Тошкент шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Учрашув ЎзЛиДеп партияси томонидан Талабалар шаҳарчаси ҳудудида ташкил этилди. Шавкат Мирзиёев “Инсон қадри” қўшиғи садолари остида кутиб олинди ва олд қатордаги кўпчилик билан қўл бериб кўришиб чиқди.

Тадбирни номзоднинг ишончли вакили, Тошкент шаҳар Нуронийлар кенгаши раиси Рустам Калонов очиб берди ва олиб борди. Рустам Калонов Шавкат Мирзиёевни таништиришга ҳожат йўқлигини билдирди ва номзоднинг пойтахт тараққиёти учун амалга оширган ишларини санаб ўтди. Шундан сўнг Шавкат Мирзиёевга сўз берилди.

“Ватанимизда янги ибора пайдо бўлган – қилса бўлар экан-ку! 5 йилда энг катта ютуғимиз нима деб сўрасангиз – эмин-эркин яшашни ўргандик. 

Кўп йиллик, асрлар давомида англаб етилмаган буюк аждодларимиз, тарихимиз борлигини сездик, ёшларимизга эътибор бердик. Жонажон пойтахтимиз, азим шаҳримизни ҳаммамиз яхши кўрамиз. Албатта, мен Жиззах вилоятида туғилганман, лекин 18 ёшимдан буён Тошкентдаман, яъни мен барча таълим-тарбияни сизлардан олганман.

Ижараларда яшаганман, қийинчиликларни кўрганман. Мен бежиз уй-жой масаласига жиддий қарамайман. Ўзим бу муаммоларни ҳис қилганман. 18 йил прописка муаммоси билан яшаганман. Мана, муаммо ечимини қилса бўлар экан-ку!

Нима учун Учинчи ренессансни шиор қилдик. 100 минглаб илмли одамларимиз қатағон қилинмаганида эди, бугун биз Тўртинчи ренессанс ҳақида гапираётган бўлардик. Чунки улар буюк ўзбек миллатининг фарзандлари жуда кучлилигини билишган. Бу - менинг армонларим! Ўзликни англаш бўйича кўп ишлар қилдик, лекин бу биринчи қадамларимиз.

Тарихга тўхталсак, бир нарсани унутмаслигимиз лозим. Кимдир бизга ёқмаса, уни тарихдан олиб ташламаслигимиз керак. Буни мен Мустақиллик монументи барпо этаётганимизда айтгандим. Кўп давлатларда бўлдик, лекин ҳеч бир мамлакатда биздаги каби маданият, ота-оналарга, аждодларга ҳурмат йўқ. 

Кўп соҳаларда ютуқларимиз бор, лекин бундан ҳам кўп ишларни қилсак бўлади. Баланд марралар оляпмиз, лекин уларни забт этиш йўли битта – таълим ва яна таълим. Энг асосий мақсадимиз - халқни рози қилиш”, деди Шавкат Мирзиёев.

Мавзуга оид