Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Cobalt билан боғлиқ вазиятнинг қонун талабларига мувофиқлигини ўрганмоқда
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги UzAuto Motorsнинг Cobalt’ни ўриндиқ иситиш модулисиз етказиб бериш таклифи қонун талабларига мувофиқлигини ўрганмоқда. Бу ҳақда агентлик хабарида айтилган.
Фото: UzAuto Motors
Қайд этилишича, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан жорий йил январь-сентябрь ойлари давомида савдо ва умумий овқатланиш соҳасига тааллуқли масалалар бўйича истеъмолчиларнинг 4637 та мурожаатлари кўриб чиқилиб, уларга қайтарилган маблағлар ва янгисига алмаштирилган товар моддий бойликлари (транспорт воситалари, маиший техника воситалари ва бошқалар) қиймати 4,4 млрд сўмни ташкил этган.
Шундан, автотранспорт воситалари ва уларнинг бутловчи қисмларига тааллуқли 250 та мурожаат келиб тушган бўлиб, умумий қиймати қарийб 1,5 миллиард сўм бўлган 14 та автотранспортни қайтариш ёки алмаштиришда ёрдам кўрсатилган (шу жумладан «UzAuto» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган Damas, Nexia-3, Cobalt, Lacetti ва Malibu-2 русумли жами 12 та автотранспорт воситалари).
“Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда бўлаётган кенг муҳокамалар ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Р.Кушербаевнинг сўров хатига асосан, UzAuto Motors АЖ томонидан истеъмолчиларга Chevrolet Cobalt русумли 4-позиция автомобилларини модулсиз етказиб бериш таклифи “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун талабларига мувофиқлиги юзасидан агентлик томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш натижалари ҳақидаги маълумот агентлик расмий саҳифалари орқали батафсил ёритилади”, дейилади маълумотда.
Аввалроқ, UzAuto Motors 4-позиция Chevrolet Cobalt автомобилларини ўриндиқни иситиш модулисиз таклиф этаётгани, бунга сабаб микрочипларнинг глобал танқислиги экани, тўловни амалга оширган мижозларга 1 млн сўм қайтариб берилиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
11:15 / 01.12.2025
Сирдарёда зовурга тушиб кетган Cobalt қутқарувчилар томонидан чиқариб олинди
17:08 / 22.11.2025
Cobalt бозорда етакчи: умумий ишлаб чиқаришнинг қарийб учдан бири шу модел ҳиссасига тўғри келди
10:55 / 21.11.2025
Cobalt учун олинган ҳар бешта шартноманинг фақат биттасига тўлов амалга оширилган
18:27 / 03.11.2025