Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёдаги йўллардан бирини тош майдалаш корхоналарига қатнаётган юк машиналари яроқсиз ҳолга туширгани айтилди
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Китоб тумани ҳудудидан ўтган Китоб-Севаз автомобил йўлининг таъмирталаб ҳолати акс этган суратлар тарқалди. Ҳолат бўйича туман йўллардан фойдаланиш корхонаси муносабат билдирди.
Муносабатда маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда тарқатилган суратлардаги йўл Китоб туманидаги 4К 277 Китоб-Шут-Севаз автомобил йўли бўлиб, унинг умумий узунлиги 9 километрни ташкил этади. Ушбу йўл сўнгги марта 2019 йил сентябр ойида таъмирдан чиқарилган.
Қайд этилишича, мазкур йўлнинг туташ ҳудудида бир нечта тош майдалаш корхоналари жойлашган бўлиб, доимий равишда ундан ўнлаб оғир юк машиналари ҳаракатланади. Баъзи юк машиналарнинг белгиланган меъёрдан ортиқ юк билан ҳаракатланиши натижасида мазкур автомобил йўлига жиддий зарар етказилган.
Ушбу ҳолатга чек қўйиш мақсадида Китоб тумани ҳокимининг 2020 йил 14 январдаги қарори билан 4К 277 Китоб-Шут-Севаз автомобил йўлида 3.12 «Ўққа тушадиган оғирлик чекланган» йўл белгиси ўрнатилган. Шунга қарамай, оғир юк машиналари белгиланган йўл қоидаларини қўпол равишда бузиб, асосан тунги вақтда яширинча ҳаракатланмоқда.
«Ҳозирда юқоридаги қайд этилган салбий ҳолатларга чек қўйиш мақсадида туман ИИБ ЙҲХБ билан ҳамкорликда қўшимча чоралар ишлаб чиқилмоқда. Йўлни қайта таъмирдан чиқариш бўйича туман ҳокимлигига таклиф берилган бўлиб, ички имкониятлар ўрганилмоқда», дейилади муносабатда.
Мавзуга оид
15:00 / 06.09.2023
Самарқандда халқаро конференция муносабати билан айрим йўллар ҳаракат учун ёпилади
17:17 / 24.08.2023
Йўлларни 822 млрд сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари сифатсиз бажарилган — Сенат
09:22 / 25.07.2023
Япония Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида янги лойиҳани амалга ошириши мумкин
13:58 / 20.07.2023