Олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларида ўқиш камида 3 йил давом этиши белгиланди

Фото: Kun.uz
Ҳукумат қарори билан олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари қуйидагилар: Ички ишлар вазирлиги академияси; Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти.
Мазкур таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланади.
Бакалавриат таълим йўналишида ўқитиш кундузги, масофавий ва сиртқи (махсус сиртқи) таълим шаклларида амалга оширилади. Кундузги таълим шаклида ўқиш камида 3 йил давом этади.
Бакалавриатда ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда (масофавий), сиртқи таълим давомийлиги олий маълумотга эга бўлмаган ходимлар учун камида 4 йил, олий маълумотга эгалар учун 3 йил этиб белгиланади.
Курсантлар 1-босқич таълим муддати якунланганидан сўнг муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ҳисобланади ва уларга ҳарбий гувоҳнома берилади.
Магистратура мутахассисликларида ўқитиш кундузги ёки масофавий таълим шаклларида амалга оширилиб, ўқиш давомийлиги камида 1 йилни ташкил этади.
Таълим муассасалари бошқарув соҳасига мутахассис кадрларни мақсадли тайёрлаш учун 2 босқичли (икки йиллик) магистратурани ташкил этиши мумкин. Бунда битирувчиларга илмий ва педагогик фаолият билан шуғулланиш имконияти берилади.
Таълим муассасалари битирувчиларига диплом билан бирга ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланадиган намунадаги кўкрак нишони берилади.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Камаядиган божсиз лимит, сотиладиган заводлар ва Лавровнинг нолиши — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 23:15 / 26.04.2025
-
2024 йилнинг энг очиқ ва энг ёпиқ давлат ташкилотлари маълум қилинди
Ўзбекистон | 21:57 / 26.04.2025
-
Дафн маросими ва уруш
Жаҳон | 21:30 / 26.04.2025
-
Класико интригалари. «Барса»да ҳам бўш нуқталар бор, «Реал» эса ҳакамларга жиддий босим уюштирди
Спорт | 19:27 / 26.04.2025
Мавзуга оид

12:49 / 31.03.2025
Ўзбекистон президенти учта халқаро шартномани тасдиқлади

17:30 / 28.03.2025
«Олий бош қўмондон» давлат стипендияси жорий этилади

11:20 / 27.03.2025
Нега қабул комиссияси қарорлари ёпиқ сақланади? – масъуллар изоҳи

13:51 / 28.02.2025