Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда учар автомобил намойиш этилди
Автомобилнинг узунлиги 5,5 метрни ташкил этади. Унинг кузови Xpeng P7 моделиникига нисбатан 50 фоизга енгил. Машина ҳавода тезлигини соатига 130 километрга етказа олади, парвоз вақти 30 дақиқага тенг.
Фото: Xpeng
Хитойнинг XPeng автомобил ишлаб чиқариш компанияси учадиган автомобил прототипини намойиш этди, деб хабар берди TechCrunch нашри.
Автомобил HT Aero деб номланади, уни XPeng шуъба компанияси ишлаб чиқарган. У ташқи кўринишидан Xpeng P7 автомобилини эслатади: машина уч эшик ва икки ўриндиқли бўлиб, электр двигател ва парвоз парраклари билан жиҳозланган.
Автомобилнинг узунлиги 5,5 метрни ташкил этади. Унинг кузови Xpeng P7 моделиникига нисбатан 50 фоизга енгил. Машина ҳавода тезлигини соатига 130 километрга етказа олади, парвоз вақти 30 дақиқага тенг.
Xpeng ушбу автомобилни 2024 йилдан оммавий ишлаб чиқаришни режалаштирган. Унинг нархи бир миллион юан (156 минг 500 доллар) атрофида бўлади.
Мавзуга оид
22:17 / 06.05.2026
Шавкат Мирзиёев Хитой заводидаги фожиа муносабати билан Си Жинпингга ҳамдардлик билдирди
09:22 / 06.05.2026
Хитой 78 миллиард туп дарахт экди, аммо энди бунинг салбий оқибатларини кўрмоқда
09:17 / 05.05.2026
Хитойда фейерверк заводида юз берган портлашда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди
22:25 / 28.04.2026