Спорт | 11:59 / 26.10.2021
23755
2 дақиқада ўқилади

Асадхўжа Мўйдинхўжаев жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади, бугун яна уч боксчи рингга чиқади

25 октябрь куни Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича ЖЧ—2021 баҳсларига старт берилди.

Фото: Бокс федерацияси матбуот хизмати

Ўзбекистон терма жамоаси шарафини -67 кг вазн тоифасида ҳимоя қилаётган Асадхўжа Мўйдинхўжаев иштирокини саралашдан бошлади. У 1/32 финал доирасида ирландиялик Брендон Маккиверга қарши рингга кўтарилди ва ҳакамлар жанг якунига кўра Асадхўжанинг 5:0 ҳисобидаги ғалабасини қайд этди.

Шу тариқа, Асадхўжа Мўйдинхўжаев 1/16 финалга йўлланмани қўлга киритди.

Фото: Бокс федерацияси матбуот хизмати

Бугун жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида яна уч нафар ўзбекистонлик спортчи мусобақада ўз иштирокини бошлайди.

Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўстматовга 1/8 финалда Токио Олимпиадаси бронза медали совриндори, қозоғистонлик Сакен Бибоссинов рақиб бўлади. -75 кг вазн тоифасида 2021 йилги Осиё чемпиони Саиджамшид Жаъфаров ва бир неча бор Ўзбекистон чемпиони бўлган Одилжон Аслонов ҳам жаҳон чемпионатидаги дебютини ўтказади.

  • -80 кг. Одилжон Аслонов — Юсуф Чангалаве (Танзания) – 19:30;
  • -51 кг. Ҳасанбой Дўстматов — Сакен Бибоссинов (Қозоғистон) – 21:00;
  • -75 кг. Саиджамшид Жаъфаров — Лукас Фернэтса (Словакия) – 23:10. 
Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид