Спорт | 18:21 / 01.11.2021
7344
1 дақиқада ўқилади

Бокс. Асадхўжа Мўйдинхўжаев чоракфиналда жаҳон чемпионатидаги иштирокини тўхтатди

Сербияда давом этаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Асадхўжа Мўйдинхўжаев турнирдаги учинчи жангини ўтказди.

Фото: ЎБФ

-67 кг вазн тоифасидаги ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси чоракфинал босқичида Япония вакили Севонрец Оказавага қарши рингга кўтарилди. Жанг давомидаги уч раундда ҳам ҳакамлар кунчиқар мамлакат вакилининг устунлигини қайд этишди ва шу тариқа Мўйдинхўжаев мағлубиятга учради.

Асадхўжа биринчи босқичда ирландиялик рақиби тўсиғидан ўтган бўлса, 1/8 финалда фаластинлик Аҳмад Ҳарарага ҳеч қандай имконият қолдирмаганди. 1/4 финалда эса Севонрец Оказавага мағлуб бўлиб, турнирдаги иштирокини тўхтатишга мажбур бўлди. 

Маълумот учун, бугун, 1 ноябрь куни яна 3 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади:

  • -75 кг: Саиджамшид Жафаров - Миршариф Козимзода (Озарбойжон) (19:20 дан сўнг)
  • -63,5 кг: Мужибилло Турсунов - Чу-Ен Лаи (Хитой Тайпейи) (23:10 дан сўнг)
  • -80 кг: Одилжон Аслонов - Робби Гонсалес (АҚШ) (00:30дан сўнг).
Усмон Ибодов
Тайёрлаган Усмон Ибодов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид