Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Икки объектда 38 минг хонадон истеъмолига тенг газ ўғирланган – Энергетика вазирлиги
2 объектда газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида етказилган зарар 365 млн 854 минг сўмни ташкил қилган.
29 сентябр ва 12 октябрда ўтказилган текширувларда Навоий ва Жиззахда газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Навоий вилоятида фаолият юритаётган “Эргашобод баракаси” МЧЖга қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехининг табиий газдан фойдаланиши назорат қилинганда газлаштириш лойиҳа ҳужжатида кўрсатилмаган битта хумдонда 49 дона ностандарт (қўлбола) газ ёндиргичлар ёрдамида оҳак ишлаб чиқараётгани аниқланган.
Бунда 98,784 минг метр куб газдан ноқонуний фойдаланилган ва етказилган зарар миқдори 98,784 млн сўмни ташкил этган. Ушбу ҳажмдаги табиий газ 9 800 та хонадоннинг бир кунлик истеъмолини ташкил қилади.
Газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати Жиззах шаҳри, “Саноат А” ҳудудида фаолият юритаётган “Zomin Ideal Stone” МЧЖга қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехида ҳам аниқланган.
“Ушбу истеъмолчи 2021 йил 16 сентябрда табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузганлиги учун далолатнома тузилиб газ тармоғидан узилган. Аммо шунга қарамай, тадбиркор газ тармоғига ноқонуний равишда қайта уланиб, 2 та айланма оҳак печи ёрдамида оҳак ишлаб чиқараётганлиги маълум бўлди”, – дейилади расмий хабарда.
Дастлабки ҳисобланган қўшимча газ ҳажми 267,070 минг куб метрни ва етказилган зарар миқдори 267,070 млн сўмни ташкил этган.
Бу 26 мингта хонадоннинг бир кунлик истеъмолини ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 22 кун ичида 400 мингдан ортиқ хонадон истеъмолига тенг газ, шунингдек ўтган 9 ойда 78 000 000 000 (78 млрд) сўмлик табиий газ ўғирлангани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
14:31 / 25.06.2026
Энергетика вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
16:15 / 22.06.2026
“Қуёшли хонадон” доирасида фуқароларга пул тўланмаяпти. Расмий идоралар сукутда
15:08 / 21.06.2026