Иқтисодиёт | 15:45 / 01.11.2021
10637
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда бизнес-омбудсманга мурожаат қилган тадбиркорлар сони икки баробар кўпайди

2021 йилда бизнес-омбудсманга мурожаат қилган тадбиркорлар сони икки баробарга кўпайди. Энг кўп мурожаат — Тошкент шаҳридан. Бу ҳақда бизнес-омбудсман бўлим бошлиғи Нозима Саидалиева АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 9 ойида бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорларнинг 5 мингдан ортиқ мурожаатлари ўрганилган. Бу кўрсаткич ўтган йилга қараганда икки баробарга кўп. Кўриб чиқилган мурожаатларнинг деярли 3 мингтаси қаноатлантирилди, қолганлари юзасидан тушунтириш берилди.

Бизнес-омбудсман томонидан 2021 йилнинг 9 ойида тадбиркорлар манфаатида судларга 28 миллиард сўмлик даъво аризалар киритилди. Жорий йил маъмурий жавобгарликка тортилганлар сони кескин кўпайган ва ўтган йилга нисбатан 740 нафарга ошган.  

Бизнес-омбудсманга энг кўп келиб тушган мурожаатлар сони Тошкент шаҳри (643), Тошкент вилояти (583) ҳамда Қорақалпоғистон Республикасига (540) тўғри келган. Соҳалар кесимида тадбиркорларни энг қийнаётган муаммолар бу — ер масаласи (1 179) ва кредит ажратилиши (1 119). 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид