Ўзбекистон | 13:26 / 05.11.2021
14336
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда МФЙ раислари тунда мажлисга чақирилгани айтилди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида МФЙ раислари тунги вақтда мажлисга чақирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Хабарлар бўйича Меҳнат вазирлиги муносабат билдирди.

Муносабатда маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда Яккабоғ туманида МФЙ раисларининг тунда мажлисга чақирилгани бўйича Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилган.

Ўрганиш давомида, Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ҳолатга алоқадор ходимлардан тушунтириш хатлари олинганда МФЙ раисларига раҳбарият томонидан солиқ йиғиш бўйича топшириқ бўлмаганини ҳамда йиғилиш 17:30 да тугаганини баён қилишган.

«Юқоридагиларга мувофиқ, мақолада кўрсатиб ўтилган важлар ўз тасдиғини топмади. Шунингдек, иш берувчиларга Меҳнат кодексининг 7-, 157-моддаси талабларига риоя этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар ва тушунтиришлар берилди», дейилади муносабатда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид