Жаҳон | 13:53 / 06.11.2021
15127
2 дақиқада ўқилади

CNN: МРБ директори Москвага Кремлни огоҳлантириш учун борган

АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Уильям Бёрнс 2-3 ноябр кунлари Москвада бўлган. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши расмий сайтида хабар берилди.

Фото: Россия Хавфсизлик кенгаши расмий сайти

«Томонлар Россия – АҚШ муносабатларини муҳокама қилди», деб ёзилган атиги 5 та сўздан иборат хабарда.

CNN эса бу ташрифнинг асл моҳияти ҳақида ўз манбасига таяниб ёзди. Унда айтилишича, МРБ директори Москвага Кремлни огоҳлантириш учун борган. Ўз вақтида АҚШнинг Россиядаги элчиси бўлиб ишлаган Бёрнс Россия Хавфсизлик кенгаши бош котиби Николай Патрушев ва Кремлнинг бошқа юқори мартабали вакиллари билан учрашиб, АҚШ Россиянинг Украина чегарасидаги фавқулодда ҳарбий фаоллашувидан хабардорлигини билдирган.

CNN'га кўра Жо Байденнинг кўрсатмаси билан Москвага борган МРБ директори Москвадан туриб Украина президенти Владимир Зеленскийга телефон қилган. Нашрга кўра, АҚШ Россия ва Украина муносабатлари кескинлашувининг олдини олмоқчи. Украинага бир неча кун аввал Давлат департаменти делегациясининг юборилганига ҳам айнан шу сабаб бўлган.

CNN'нинг Давлат департаментидаги манбаси Россия исталган вақт Украинага ҳужум қилиши мумкинлиги ва бундай ҳолатда ҳеч қандай огоҳлантириш Украинага ёрдам бермаслигини айтган. Ўз навбатида Пентагон Россия Украинага ҳужумга тайёргарлик кўраётгани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқлигини билдирган.

Россия ва Украина чегарасидаги ҳолат Владимир Путиннинг Қримга ташрифидан кейин яна катта саҳнага чиқди. Украина ТИВ бу ташрифни қоралаб чиққанди.

Мавзуга оид