Жамшид Дилшодович Исроилов / Фото: ИИВ ахборот хизмати

ИИВ ахборот хизмати хабарига кўра, майор Жамшид Дилшодович Исроилов ИИВ Академия бошлиғининг ахборот технологияларини ривожлантириш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Умиджон Ҳасанович Адизов / Фото: ИИВ ахборот хизмати

Полковник Умиджон Ҳасанович Адизов Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар У.Адизов Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.