Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёдаги боғчада содир бўлган аёллар жанжали тафсилотлари маълум қилинди
Ижтимоий тармоқларда Нишон туманидаги 1-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида бир гуруҳ аёллар ўртасида оммавий жанжал содир бўлгани тасвирланган видео тарқалди. Қашқадарё вилояти Мактабгача таълим бошқармаси жанжал тафсилотларини маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йил 1 ноябрь куни Нишон туманидаги 1-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти мудираси И.Ф. ва мазкур боғчада ёрдамчи тарбиячи бўлиб ишловчи Г.Д. ўртасида аввалдан бўлиб келган низо туфайли тортишув юзага келган. Шу куни соат 10:30 ларда Г.Д боғчага оила аъзоларини бошлаб келган. Оқибатда боғча ҳовлисида, кириш эшиги ёнида мудира ва Г.Д.нинг оила аъзолари ўртасида ўзаро жанжал юзага келган.
Таъкидланишича, ҳодисада тан жароҳати олганлар борлиги ва жиноят аломатлари билан боғлиқлиги сабабли жанжал бўйича суриштирув ҳозирда туман ички ишлар бўлими назоратига олинган.
«Ушбу юзасидан тўлиқ маълумотлар суриштирув жараёнларидан сўнг маълум қилинади. Вилоят мактабгача таълим бошқармаси ишчи гуруҳи ўрганишни давом эттирмоқда. Ушбу ҳолатнинг юзага келиш сабаблари, мактабгача таълим ташкилотидаги муҳит ва бошқалар хусусида ишчи гуруҳ хулосасига кўра маълум қилинади. Тарафларнинг айбдорлилиги туман ИИБ суриштирув натижалари ва ишчи гуруҳ ўрганиш хулосаларига кўра белгиланади», дейилади вилоят МТБ маълумотида.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026