Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонликлар эндиликда пенсия ҳисобварағида қанча маблағ йиғилганини онлайн тарзда билиб олиши мумкин
Ўзбекистонликлар эндиликда пенсия ҳисобварағида қанча маблағ йиғилганини онлайн тарзда билиб олиши мумкин. Бу ҳақда Ягона интерактив давлат хизматлари портали хабар берди.
Фото: Kun.uz / Муҳаммаджон Ғаниев
Қайд этилишича, 2005 йилдан кучга кирган «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонундан ҳанузгача бехабарлар кўп.
“Аксарият кишилар шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги маблағни нафақага чиққанида ҳар ой оладиган пенсия пули билан адаштирди.
Бу ҳақида маълумотга эга бўлганлар эса ҳисобварағига қанча маблағ йиғилганини билиш учун банкка тез-тез қатнаб туради.
Ахир, бу нафақага чиққанда йиллар давомида тўпланиб турган маблағни (ҳар ойлик пенсиядан ташқари) бир маротаба улгуржи ёки бўлиб-бўлиб олиш имконияти-ку”, дейилади маълумотда.
Билдирилишича, my.gov.uz манзилида нафақат шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи ҳолати ҳақида маълумотга эга бўлиш, балки тегишли маълумотномани тез ва осон юклаб олиш имконияти ҳам бор.
Маълумот учун, муаммо ва хатоликлар юзасидан Халқ банкининг (71) 210-20-02 ёки 1106 ишонч рақамларига мурожаат қилиш мумкин.
Мавзуга оид
21:32 / 07.04.2026
Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади?
17:46 / 18.02.2026
Пенсия ёшига етган шахсларга жамғарилган пенсия автоматик тўлаб берилади
09:04 / 15.11.2025
Ягона портал маълумотлари қоғоз ҳужжатлар билан тенг юридик кучга эга бўлди
16:04 / 09.06.2023