Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда пиротехника воситаларини ноқонуний тарзда сотаётган шахсларга чора кўрилди
Қашқадарё вилоятида пиротехника воситаларини ноқонуний тарзда сотаётган шахсларга чора кўрилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 11 ноябр куни соат 9:00 ларда Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан олинган тезкор маълумот асосида вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ ҳамда Миллий Гвардия бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Қарши шаҳрида «Пиротехника воситаларининг ноқонуний реализациясига қарши курашиш» бўйича тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида фуқаро М.Б ноқонуний равишда пиротехника воситаларини сотмоқчи бўлган вақтда тўхтатиб қолинган. Ундан умумий қиймати 2 миллион 496 минг сўмлик жами 6768 дона «Британик» ва «Соловей разойник» ёзувли пиротехника воситалари ҳужжатлаштириб олинган.
Бундан ташқари, 2021 йил 11 ноябр куни соат 9:30 ларда вилоят ИИБ ва Миллий гвардия бошқармаси ходимлари ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган. Тадбирда Шаҳрисабз тумани Ифтихор маҳалласида яшовчи А.Э. Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган буюм бозори ҳудудида умумий миқдори 100 минг сўм бўлган 1 блок пиротехника воситаларини ноқонуний тарзда сотаётганда ушланган. Ундан пиротехника воситалари тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Қайд этилишича, ҳар икки ҳолат бўйича қонунларда белгиланган тарзда чора кўрилган.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026