Аввалроқ Turkish Airlines миграция инқирозига алоқадорликда айбланганди. Авиакомпания бир қатор ғарб оммавий ахборот воситаларида Беларусь ҳукумати билан ҳамкорлик қилаётганликда ва республикага мигрантларни етказаётганликда айбланган.
“Turkish Airlines Минсккача самолётларига Ироқ, Сурия ва Яман фуқароларини олмасликка ваъда берди. Дипломатик паспорт эгалари бундан мустасно”, деб ёзган Кумох Twitter’да.
Аввалроқ Bloomberg ахборот агентлиги Польша ва Беларусь чегарасидаги миграция инқирози сабабли Россиянинг “Аэрофлот” ва Turkish Airlines авиакомпанияларига санкциялар киритилиши мумкинлигини маълум қилган. Иккала компания ҳам Беларусга мигрантларни етказишга алоқадор эмаслигини айтган.
Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас Европа иттифоқи мигрантларни ноқонуний ташишга алоқадор барча шахслар, компаниялар ва Минскка қарши санкцияларни кенгайтиришни режалаштираётганини таъкидлаб ўтган.
Ёзда Беларуснинг Польша ва Болтиқбўйи давлатлари билан чегарасида Ғарбий Европага ўтишга уринаётган Яқин Шарқ ва Африкадан қочқинлар оқими кўпайганди.
8 ноябрда Польша ва Беларусь чегарасида 2 мингга яқин қочқин йиғилгандан кейин вазият кескин тус олган. Польшалик ҳарбийлар қочқинларнинг чегарани ёриб ўтишга бир нечта уринишлари олдини олишган.
Литва, Латвия ва Польша ушбу вазиятда Беларусни айбламоқда, бироқ Минск бу айбловларни рад этмоқда. Беларусь президенти Александр Лукашенко Минск қочқинлар оқимини бошқа ушлаб турмаслигини, чунки Ғарб санкциялари сабабли мамлакатда “бунга на куч ва на пул борлиги”ни айтган.











