Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Талаба гувоҳномаси ID картага алмаштирилади” — олий таълим вазири
Энди қоғоз журнал, рейтинг дафтарча бўлмайди, талаба гувоҳномаси ID картага алмаштирилади”, — деди Абдуқодир Тошқулов таълим сифати ва кредит-модул тизимидаги муаммоларга бағишланган видеоселектор йиғилишида.
13 ноябр куни олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов раҳбарлигида олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш, кредит-модул тизимини татбиқ этишдаги муаммоларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вазир олий таълимда рақамлашишга тўхталди.
“Бугундан ректорлар киришиши керакки, Ўзбекистон олий таълим тизимида журнал, рейтинг дафтарча қоғоз кўринишда бўлмайди. Талаба гувоҳномасини ҳам ID картага ўтказиш ва унда барча маълумотлар сақланиши бўйича бюджет лойиҳаси ўтди. Бу ҳам муҳокамада ҳозир”, — деди Абдуқодир Тошқулов.
Вазирнинг сўзларига кўра энди ҳар бир факультетга кирганда кўзга ташланиб турувчи, А1 ва А2 форматдаги ўқув проректори тасдиқлаган дарс жадвали — бу кўрсаткич эмас.
“Вазир, масъуллар борганида талаба смартфонини олиб, уни иловада кўрсатиб бериши, дарс жадвали унинг телефонида бўлиши керак”, — деди у.
Вазир шунингдек, хорижлик ҳамкасблари олдида хижолат бўлаётганини, чет эллик ҳамкасблари олдида — буни энди жорий қиляпмиз дейишга уялаётганини ҳам таъкидлаган.
Аввалроқ, вазир ушбу йиғилишда ОТМлардаги таълим сифати ва кредит-модул тизимидаги асосий муаммоларга тўхталгани ва бугунги мустақил таълимни ташкил этишда тизим ва тушунча йўқлиги ҳақида гапиргани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
22:01 / 25.02.2026
Йигит-қизлар қаршисидаги муаммолар ёхуд ёшлар сиёсати нега муҳим?
19:25 / 24.02.2026
Президент ректорларни огоҳлантирди
09:05 / 22.02.2026
АҚШга навбатдаги ташриф, электромобил қувватлаш субсидияси ва талаба формаси – ҳафта дайжести
13:38 / 29.01.2026