Толибларнинг ҳарбий паради. Афғонистондаги янги ҳукумат қўлга киритилган техникаларни намойиш этди

Фото: Reuters
Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаган «Толибон» радикал ҳаракати Кобулда ҳарбий парад ўтказди. Толиблар мамлакат пойтахтида марш қилиб ўтишди, АҚШ ҳарбийлари олиб кетилишидан кейин қўлга киритилган ёки аввалги ҳукумат қолдирган ҳарбий техникаларни намойиш этди.
Жумладан, Кобул устидан Россияда ишлаб чиқарилган «Ми-8/17» вертолётлари учиб ўтган.

Афғонистоннинг янги ҳукумати вакилининг айтишича, парад янги тайёрланган 250 нафар жангчининг «битирув куни»га тўғри келган.
Аммо Reuters агентлиги таҳлилчиси Гибран Пишимамнинг ҳисоблашича, бу параддан асосий мақсад - бутун дунёга «Толибон» энди шунчаки исёнчи гуруҳ эмас, балки мунтазам армияга эга сиёсий куч бўлганини намойиш этишдир.
Толиблар ўз режими қудратини намойиш этишга ҳаракат қилаётган бўлса-да, халқаро гуманитар агентликлар мамлакатдаги иқтисодий вазият ҳалокатга яқинлашаётганини хабар қилишмоқда, олдиндаги қишда миллионлаб афғонларга оч қолиш хавфи таҳдид солмоқда.
Намойиш этилган техника ва қуролларнинг катта қисми америкаликлар кетгач, қулаб тушган аввалги ҳукумат даврида Афғонистон армияси тасарруфида бўлган.

Кобулдаги асосий магистрал бўйлаб АҚШда ишлаб чиқарилган М1117 русумли ўнлаб зирҳли техникалар олиб ўтилди, уларнинг устида эса россияликлар тайёрлаган «Ми-8/17» вертолётлари парвоз қилди. Парад иштирокчилари эса қўлларида Америкада ишлаб чиқарилган М4 русумли винтовкаларни тутиб олишганди.
«Толибон» расмийлари аввалги ҳукумат армиясининг ҳарбий мутахассислари, худди учувчилар ва механиклар каби янги қуролли кучлар таркибига босқичма-босқич киритиб борилади.
Аммо аввалроқ россиялик мутахассислар толиблар аввалги афғон армияси авиациясини жанговар шай ҳолатда тутиб туришига шубҳа билдиришганди, чунки бунинг учун нафақат учувчилар, балки сифатли техник хизмат кўрсатиш ҳамда эҳтиёт қисмлар ҳам керак бўлади. «Рособоронэкспорт» раҳбари Александр Михеев «Интерфакс» агентлиги билан суҳбатда айтишича, Афғонистоннинг аввалги ҳукумати қулаган маҳалда у ерда 100га яқин «Ми-17» вертолётлари қолганди.

Америка ҳукумати назорат органи - Афғонистонни қайта тиклаш бўйича алоҳида инспекторат ҳисоботига кўра, 2002 йилдан буён АҚШ Конгресси ушбу мамлакатни тиклаш учун жами 144,4 млрд доллар ажратган. Шундан 88,3 млрд доллар Афғонистон хавфсизлик кучлари ва қуролли кучлари ҳарбийларини ўқитиш, қуроллантириш ва қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилган.

Қуролларнинг маълум қисми армиянинг собиқ ҳарбийлари қочиб ўтган қўшни республикаларга олиб ўтилган, аммо толиблар мамлакатда қолган техникани ўзлаштиришган.
Толиблар биринчи марта ҳарбий парад ўтказмаяпти. 8 ноябрь куни ҳам Қандаҳорда ҳаракат вакиллари техника ва янги формадаги ҳарбий хизматчиларни намойиш этганди.

Лекин ушбу ҳарбийлар «Толибон» аъзолари эканини билмаган одам, қўлларидаги қуроллари ва устидаги либосларидан келиб чиқиб, уларни америкаликлар бўлинмаси деб ўйлаши ҳам мумкин.

Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп тарифлар билан боғлиқ муваффақиятсизликда ёрдамчиларини айблади – ОАВ
Жаҳон | 23:51 / 12.04.2025
-
Трамп Россияга нисбатан жорий қилинган санкцияларни бир йилга узайтирди
Жаҳон | 22:54 / 12.04.2025
-
Дунёдаги энг тез фуқаролик самолёти учишга тайёр
Жаҳон | 21:42 / 12.04.2025
-
Пискентдаги автомобил синовининг видеоси тарқалди. Масъуллар “нотўғри талқин” бўлаётганини айтмоқда
Ўзбекистон | 21:25 / 12.04.2025
Мавзуга оид

22:28 / 09.04.2025
АҚШ “Толибон” билан фаол мулоқотга киришди. Ғарбнинг талаблари ўзгардими?

16:09 / 09.04.2025
Россия ва Ўзбекистон Трансафғон темирйўли лойиҳаси бўйича ҳамкорликни кенгайтиради

07:56 / 09.04.2025
Термизда Афғонистон фуқаролари учун стоматология клиникаси филиаллари очилиши мумкин

10:47 / 07.04.2025