Афғонистон: Толиблар сериалларда аёлларни кўрсатишни тақиқлади
Афғонистонда ҳукуматни эгаллаган «Толибон» ҳаракати мамлакат телеканаллари учун қоидалар тўпламини эълон қилди. Энди афғон телевидениеси актрисалар иштирок этган телесериалларни намойиш эта олмайди, аёл сухандонларга эса экранда боши очиқ ҳолда кўриниш тақиқланади.

Янги қоидаларга кўра аёл сухандонлар экранда ҳижобсиз чиқиши ман этилади
Эълон қилинган кўрсатмаларда аёл сухандонларнинг боши қай даражада ёпиқ бўлиши – рўмол фақат сочни ёпиши керакми ёки кўздан бошқа юзнинг барча қисми ёпиқ бўлиши кераклиги бўйича аниқлик киритилмаган.
Афғонистондаги журналистлар вакили бўлган ташкилот аъзоси Хўжатулла Мужаддеди янги чекловлар эълон қилиниши кутилмаган ҳол бўлгани, қоидаларнинг ўзи эса ноаниқ эканини айтган. У BBC билан суҳбатда айтишича, агар телекомпаниялар мазкур талабларни бажаришга мажбур бўлса, уларнинг айримлари ёпилишига тўғри келади.
Гап шундаки, афғон телеканаллари ҳозирда бош ролларни аёллар ўйнайдиган хориж сериалларини намойиш этади.
Толиблар томонидан ташкил этилган Эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларни йўқотиш вазирлиги (бу идора янги ҳукуматда Аёллар ишлар вазирлиги ўрнини эгаллади) телерадиокомпаниялар учун 8та қоидани белгилади. Tolo News телекомпанияси журналисти кўрсатма нусхасини ўз твиттерида эълон қилган.
Ҳужжатга кўра, қоидалар қуйидагилардан иборат:
- Телеканаллар шариат тамойиллари ва афғон қадриятларига зид келувчи фильмларни намойиш этмаслиги керак;
- Афғон жамиятида хориж маданияти ва анъаналарини тарғиб этувчи ҳамда ахлоқсизлик тарқалишига олиб келувчи афғон ва хориж фильмлари намойиши тақиқланади;
- Ҳазил ва кўнгилочар дастурлар ҳеч кимни камситиши ёки ҳақорат қилмаслиги керак;
- Диний маросимлар ва инсон қадр-қимматини ҳақорат қилувчи сериалларни намойиш этиш тақиқланади;
- Эркак ва аёллар танасининг интим қисмларини акс эттирувчи видео ёки фильмларни эфирда кўрсатиш мумкин эмас;
- Аёл журналистлар экранда кўринганида ҳижобда бўлишлари керак;
- Аёл актёрлар иштирокидаги сериал ва шунга ўхшаш дастурларни намойиш этиш тақиқланади;
- Пайғамбар ва унинг саҳобалари суратлари акс этган сериаллар тақиқланади.
Толиблар ҳукуматга келгач, ишлайдиган аёллар ва мактаб ҳамда университетларда ўқийдиган қизлар ҳуқуқлари сезиларли даражада чекланди. Толиблар уларга уйда қолишни буюрди. Бу эса Афғонистонни ўз аҳолисининг ярмига таълим олиш ва ишлашга рухсат бермайдиган дунёдаги ягона мамлакатга айлантирди.
«Вақтинчалик тақиқ»
Толиблар бу қарор вақтинчалик экани ва биринчи навбатда аёллар хавфсизлигини таъминлашга қаратилганига ишонтирганди. Бироқ вазият ҳозиргача ўзгаргани йўқ. Толиблар қизларга бошланғич мактабга қайтишга рухсат беришди, бироқ қолган аёллар учун уйда қолиш ва кўчага фақат эркак киши ҳамроҳлигида, тананинг барча қисмини ёпган ҳолда чиқиш ҳақидаги кўрсатма толиблар ҳукуматга келган жорий йил август ойидан бери ўз кучида қолмоқда.
Толибларнинг аввалги ҳукмронлик даврида, 1990-йилларда Афғонистонда бундан-да қатъийроқ тақиқлар амалда эди. Аёллар ўқий олмас ва ишлай олмасди. Телевидениега эса рухсат бўлмаган. Мамлакатда фақат битта «Шариат овози» радиостанцияси бўлиб, тарғибот ва диний дастурларни узатар эди. Уйда телевизори бор одамларни топиб, жазолашар, аппарат эса синдириб ташланарди. Уйидан видеомагнитифон чиққанларни омма олдида калтаклаш ҳолатлари кузатилган.
2001 йилда «Толибон» ҳукумати ағдарилганидан сўнг, мамлакатда Ғарб мамлакатлари ва хусусий инвесторлар кўмагида кўплаб теле ва радиостанцияларга асос солинди. Афғон телеканаллари «Овоз» лойиҳаси услубидаги вокалчилар танловларидан тортиб видеоклипларгача ҳамда турк ва ҳинд ижодкорлари томонидан ишланган телесериаллар каби кўплаб дастурларни намойиш этади.
Тавсия этамиз
«Арсенал» «Реал»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди. Артета буни қандай уддалади ва «Мадрид»нинг муаммоси нимада?
Спорт | 12:20
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Исроилнинг Эронга зарбаси Трамп томонидан қўллаб-қувватланмади
Жаҳон | 19:46
-
«Менга бу медал ва қоғозларнинг кераги йўқ» – Washington Post Сумига ракета зарбаси кунидаги тақдирлашда қатнашган ҳарбийлар билан гаплашди
Жаҳон | 19:16
-
Тошкент аэропортида юкларни сақлаш учун автоматик жавонлар пайдо бўлди
Жамият | 19:14
-
Хоразмда уч қаватли савдо дўконида ёнғин чиқди
Жамият | 19:12
Мавзуга оид

18:33
Россия Олий суди «Толибон»ни тақиқлаш ҳақидаги қарорни тўхтатди

11:41
138 нафар Афғонистон фуқароси бўлган яна бир рейс Германияга етиб келди

07:02 / 16.04.2025
Афғонистондаги зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

20:09 / 15.04.2025