Иқтисодиёт | 16:45 / 23.11.2021
17309
7 дақиқада ўқилади

«Иқтисодий ўсиш ва хилма-хиллик учун катализатор» — Саудия шаҳзодаси сузиб юрувчи эко-шаҳар ҳақида

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси, Neom компанияси бошқарув кенгаши раиси Муҳаммад ибн Салмон Neom’да Oxagon саноат шаҳри ташкил ташкил этилиши ҳақида эълон қилди.

PHOTO/BANDAR ALGALOUD/COURTESY OF THE SAUDI ROYAL COURT

Валиаҳд шаҳзода Neom саноат шаҳрида Oxagon – дунёдаги энг йирик сузувчи саноат кластери ташкил этилишини эълон қилди.

Ушбу лойиҳани Neom бош режасидаги яна бир қадам дейиш мумкин бўлади ва у Neom’нинг келажакдаги ишлаб чиқариш марказлари учун янги моделни жорий этишга қаратилган бўлиб, Neom’нинг инсоният келажакда қай тариқа яшаши ва ишлашини қайта кўриб чиқиш стратегиясига асосланади.

Шаҳзода шаҳар очилиши муносабати билан нутқ сўзлаган.

«Oxagon саноат шаҳри Неом’да хусусан ва подшоҳликда умумий шаклда иқтисодий ўсиш ва хилма-хиллик учун катализатор вазифасини ўтаб, бизнинг Vision 2030 («2030-нигоҳи») мақсадларимизни рўёбга чиқариш орзуларимизга тўла мос келади

Neom саноат шаҳри дунёнинг келажакдаги саноат ривожланиши йўналишини қайта белгилашга ёрдам беради ҳамда атроф-муҳит ҳимоясига ҳисса қўшиш билан бирга янги иш ўринларини яратиш ва тараққиётга эришишга кўмаклашади. Бундан ташқари, Oxagon подшоҳликни минтақавий тижорат соҳасида қўллаб-қувватлаш билан бирга минтақадаги глобал миқёсдаги савдо оқимларини ҳам дастаклайди.

Саноат шаҳри ривожланаётган ва унинг ҳудудида ишлар бошланиб кетганидан бахтиёрман ва тезлик билан кенгайиб кетишини интизорлик билан кутаман», деган у.

Ўз навбатида, Neom компанияси ижрочи директори, муҳандис Назми ан-Наср ҳам ўз фикрларини билдириб ўтган.

«Дунё аҳли Oxagon орқали ишлаб чиқариш марказлари борасидаги қарашларида тубдан ўзгаришга гувоҳ бўлади. Бизни ҳаммасидан ҳам кўра кўпроқ руҳлантираётган нарса – бу кўплаб шерикларимиз Oxagon’да ўз лойиҳаларини ишга туширишга рағбат билдираётганидир. Айнан улар ўзгариш етакчилари бўлиб, улар сунъий заковатнинг энг янги технологиялари билан жиҳозланган заводлар ташкил қилишади ва бу билан улар тўртинчи саноат инқилобининг ушбу даври учун дадил илдамлашни рўёбга чиқарадилар ҳамда The Line маълумотларига кўра, Oxacon кенг қамровли билимлар шаҳрига айланиш учун лойиҳанинг муҳим босқичларини якунига етказади ва ўз аҳолисига ғайриоддий ҳаётни тақдим этади», деган у.

Oxagon Neom’нинг жануби-ғарбидаги катта майдонни эгаллайди. Шаҳарнинг асосий яшил муҳити порт атрофига интеграциялашган ва логистика хизматлари маркази саноат шаҳри аҳолисининг аксарини ўзида жамлайди. Шаҳарнинг ердан фойдаланишнинг энг яхши имкониятини ўзида кўрсата олган ноёб саккиз бурчакли дизайни атроф-муҳитга ҳам ҳар қандай таъсирни салбий камайтира олади ва бу Neom нинг 95 фоиз табиий муҳитни сақлаб қолишга бўлган интилишини қувватлайди. Шаҳар шунингдек, дунёдаги энг катта сузувчи тузилмани ташкил этади ва Neom’нинг барқарор ривожланишига эришиш учун денгизларга таянган ҳолда «кўк иқтисодиёт»ни ривожлантириш марказидир ва бу Neom’нинг ижодий ва инновацион ривожланишга эътиборини акс эттиради.

Neom’даги Oxagon саноат шаҳри 2021 йилнинг январь ойида ишга туширилган The Line жамиятларининг фалсафаси концепцияларига асосланади, чунки у дунёнинг 13 фоиз савдоси ўтувчи Сувайш канали яқинидаги Қизил денгиз соҳилидаги идеал жойлашуви орқали табиат билан уйғун яшашнинг ажойиб имкониятини беради. Шунинг учун ҳам шаҳар энг замонавий интеграциялашган порт ва аэропорт алоқасига эга бўлган дунёнинг технологик жиҳатдан энг ривожланган логистика марказларидан бири бўлади.

Oxagon саноат шаҳри сабабли Neom дунёдаги биринчи интеграциялашган таъминот занжири ва порт экотизимига эга бўлади. Бу ерда порт, логистика ва темир йўл етказиб бериш объектларининг ишлаши стандартлаштирилади, углерод эмиссияси ноль бўлган глобал унумдорлик даражаси ва интеграциялашган жисмоний ва рақамли таъминот занжири ва логистика ўз вақтида етказиб бериш имконини беради, шунингдек, саноат ҳамкорлари учун самарадорлик ва иқтисодий унумдорликни таъминлайди.

Oxagon саноат шаҳри энг илғор технологияларга таянади, булардан, ашёлар интернети (IoT), инсон ва машинанинг ўзаро таъсири, сунъий интеллект, башорат қилиш ва робототехникаларни мисол қилиш мумкин. Буларнинг барчаси тўлиқ автоматлаштирилган ва мустақил тарқатиш тармоғи билан бирлаштирилган бўлиб, Neom’нинг интеграциялашган ва самарали таъминот занжирини яратиш амбицияларига хизмат қилади.

Neom саноат шаҳри тоза ва илғор саноат маркази бўлади. Бу ерда 100 фоиз тоза энергия билан ишлангани сабабли чиқиндилар тарқалиши нолга тенг бўлиб, келажакда бу ер илғор ва тоза заводлар ташкил қилиш орқали ўзгартиришни истовчи саноат етакчилари учун марказга айланади.

Шу билан бирга, шаҳарнинг саноат ривожланиши етти секторга асосланган бўлиб, инновациялар ва янги технологияларга доимий ғамхўрлик кўрсатилиб, ушбу тармоқлар учун ҳаётий асосни яратади. Ушбу тармоқлар барқарор энергия, мустақил ҳаракатланиш, сув ечимлари инновацияси, барқарор озиқ-овқат ишлаб чиқариш, саломатлик ва фаровонлик, технология ва ишлаб чиқариш, рақамли (шу жумладан, алоқа, космик технологиялар ва робототехника), замонавий қурилиш усулларидан иборат бўлиб, буларнинг барчаси 100 фоиз қайта тикланадиган энергия билан қувватланади.

The Line’нинг кўплаб хусусиятлари саноат шаҳрида ўз аксини топган бўлиб, у шаҳар ландшафтида ажойиб яшашни таъминлаб беради. Бу ерда ғайриоддий ҳашамат жамоатларни лойиҳалаш ва уларни юриш учун ажратиш ёки биоёнилғи сифатида экологик тоза водород энергиясига таяниб ҳаракатланиш орқали мужассамлашган. Биоёнилғи орқали транспорт ва транспорт тизимлари озиқлантирилади. Табиатни шаҳар муҳитига узлуксиз интеграциялашган ҳолда қатнов вақтини қисқартириш ва ажойиб ҳаётни таъминлаш учун жамоалар атрофида табиийликни осонлик билан бирлаштирилади.

Саноат шаҳри тадқиқот ва инновацияларга асосланган ҳамкорлик муҳитига эга ҳақиқий айланма иқтисодиётни яратишни мақсад қилган. Шаҳар мавжуд глобал марказлар билан рақобатлаша оладиган таълим, тадқиқот ва инновациялар (ERI) экотизимини ўз ичига олади. Саноат шаҳри ўзига хос тарзда йирик ишлаб чиқариш объектлари билан ривожланмоқда. Улар жумласига дунёдаги энг йирик яшил водород лойиҳаси бўлган Air Products ва ACWA Power ҳамда NEOM’ни ўз ичига олган уч томонлама қўшма корхоналар лойиҳалари киради. Шунингдек, дунёдаги энг илғор модулли қурилиш заводи, минтақадаги энг йирик гипермиқёсли маълумотлар маркази бўлган NEOM va FAS Energy қўшма корхоналари ҳам бўлади.

Ўз таснифидаги энг яхши норматив стандартларига эгалиги ва кенг кўламли қўллаб-қувватлашлар орқали мазкур саноат шаҳри 2022 йил бошида саноатчилар, инвесторлар ва бизнес эгаларини кутиб олиш учун жадал ривожланиб бориши режалаштирилган.

Мавзуга оид