Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Пойтахтбанк”ни сотишдан тушган пуллар Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига ўтказилади
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинди.
“Пойтахтбанк устав капиталидаги давлат акциялари пакетини сотиш ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.
Унга кўра, “Пойтахтбанк” АЖ устав капиталидаги 100 фоиз давлат акциялари пакетини сотишдан тушган маблағлар ушбу давлат активини сотиш билан боғлиқ харажатларни чегирган ҳолда Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига йўналтирилади.
Маҳаллий бюджетга келиб тушган пуллар Молия вазирлиги томонидан Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига ажратилган бюджет ссудаларини, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда тижорат банклари томонидан ажратилган кредитларни қайтаришга йўналтирилади.
Эслатиб ўтамиз, Давактив шу йил май ойида “Пойтахтбанк” АЖ устав капиталидаги 100 фоиз давлат улушини сотувга қўйганини эълон қилганди.
Сентябрь ойида бўлиб ўтган Иқтисодиёт форумида Давактив Россиянинг “Экспобанк” банки билан “Пойтахтбанк”ни хусусийлаштириш тўғрисида меморандум имзолади.
“Пойтахтбанк” АЖни хусусийлаштириш бўйича маслаҳатчи сифатида Deloitte консалтинг компанияси танланди.
Маълумот ўрнида, банк Ўзбекистон президентининг 2017 йилдаги қарорига мувофиқ ташкил этилган. Банкнинг асосий фаолияти — тижорат банк операциялари, қимматли қоғозлар, валюта билан боғлиқ операциялар, кредит ва кафолатлар бериш.
Банк Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 100 фоиз муассислигида ташкил этилган бўлиб, устав капиталини шакллантиришга маҳаллий бюджетдан 100 миллиард сўм ажратилган.
Мавзуга оид
11:10
Тошкентда Tracker ва BYD иштирокида ЙТҲ содир бўлди
09:30 / 23.06.2026
Тошкентда бўёқ ҳидидан заҳарланган уч фуқаро қутқарилди
11:45 / 22.06.2026
Ўзбекистонда одамсимон роботлар ишлаб чиқарадиган завод қурилиши бошланди
08:51 / 22.06.2026