Жамият | 16:45 / 02.12.2021
1429
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда кредит ҳисобидан қуриб берилган иссиқхоналар қулаб тушгани айтилди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Нишон туманида фуқароларга кредит ҳисобидан қуриб берилган иссиқхоналар қулаб тушгани айтилган хабар тарқалди. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабарлар юзасидан муносабат билдирди.

Нишон туманида яшовчи К.Бекмуродов Талимаржон шаҳри Обод маҳалласида кредит ҳисобидан қурилган иссиқхоналарда сифатсиз конструкциялар ишлатилгани учун улар қулаб тушгани, таъминотчи корхона муаммони бартараф этмагани юзасидан ижтимоий тармоқларда мурожаат билан чиққан.

Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, К.Бекмуродов мурожаатида айтилган фикрлар асосли.

Ҳозирда ҳолат Нишон тумани ҳокимлиги ва туман Халқ қабулхонаси томонидан ўрганилмоқда. Ўрганиш натижалари ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид