Ўзбекистон | 08:38 / 09.12.2021
1728
1 дақиқада ўқилади

Олмазор туманида Orlando ёниб кетди

Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани Нурафшон ва Қорасарой кўчалари кесишган чорраҳада Orlando русумли автомобилда ёнғин юзага келган. Мазкур ҳолат бўйича ИИВ ЙҲХББ маълумот берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йил 8 декабрь куни соат 18:50ларда Тошкент шаҳар Олмазор тумани Нурафшон ва Қорасарой кўчалари кесишган чорраҳада 1976 йилда туғилган ҳайдовчи К.Х. бошқарувидаги Orlando русумли автомобилнинг двигатель қисмида ёнғин юзага келган. Ҳайдовчи зудлик билан тўхтаб, автомобилдан тушган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Шу ўринда, барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишлари сўралади.

Мавзуга оид