ИИВ ЙҲХББ хабарга кўра, ҳайдовчи, 1981 йилда туғилган Ш.А. Orlando русумли автомобилда ҳаракатланаётиб Hilton меҳмонхонаси рўпарасига етган вақтда, транспорт воситасининг двигатель қисмида қисқа туташув ва унинг ортидан ёнғин юзага келган.
Ҳайдовчи зудлик билан тўхтаган. Ўзи ва салонда бўлган йўловчилар ҳам тезкорлик билан автомобилдан тушган.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Ушбу ҳодиса юзасидан Шайхонтоҳур тумани ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.















