Ўзбекистон | 11:54 / 17.12.2021
15092
1 дақиқада ўқилади

Мактаб ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан бошланади 

Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан бошланади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар бермоқда.

Фото: Kun.uz

Қайд этилишича, мактаб ўқувчилари учун II чоракнинг сўнгги куни 27 декабрга тўғри келиб, 28 декабрь куни қишки таътилнинг илк куни саналади.

«Таътил 14 календарь кун, яъни 2022 йил 10 январгача давом этади», дейилади маълумотда. 

Вазирлик хабарида айтилишича, мактабларда III чорак 2022 йил 11 январдан бошланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид