Ўзбекистон | 12:52 / 21.12.2021
9630
1 дақиқада ўқилади

Ёшлар иттифоқи раисининг собиқ ўринбосари Президент Администрациясига ишга ўтди

Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари ўринбосари Фаррух Омонов янги ишга ўтди.

Фото: Facebook / Фаррух Омонов

Ўзбекистон президентининг фармойиши билан Фаррух Омонов Президент Администрацияси шуъба мудири этиб тайинланди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Фаррух Омонов тайинловга қадар Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

У 2019 йил декабридан 2020 йилнинг ноябрига қадар Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси ўринбосари, халқаро ҳамкорлик ва лойиҳалар комплекси раҳбари лавозимида фаолият юритган. Шунингдек, Омонов 2011—2015 йилларда Молия вазирлигида, 2015—2019 йилларда Савдо-саноат палатасида ҳам ишлаган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид