Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари элчи қилиб жўнатилади
Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев Ўзбекистоннинг Хитойдаги янги элчиси бўлади.
Telegram’даги «Нигоҳ» канали манбаларига таяниб хабар беришича, вазир ўринбосари Фарҳод Арзиев вакант бўлиб турган Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси лавозимига тайинланади. Хитой ташқи ишлар вазирлиги унинг номзодига розилик берган.
У январь ойида Хитой пойтахти Пекинга жўнаб кетиши кутилмоқда.
«Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига ким тайинланиши ҳақида ҳозирча хабар берилмади», дейилади хабарда.
Ўзбекистоннинг Хитойдаги собиқ элчиси Бахтиёр Саидов 17 ноябрь куни Халқ таълими вазири лавозимига тайинланган эди.
Фарҳод Арзиев Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонасида маслаҳатчи сифатида ишлаган, 2017 йилнинг майидан Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси бўлган, 2020 йил февралида Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Мавзуга оид
09:01 / 04.06.2026
Ўзбекистон ва Ҳонгконг ўртасида визасиз режим жорий этилиши мумкин
10:07 / 20.04.2026
Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган давлатлар сони 167 тага етди
20:49 / 18.04.2026
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Украина ташқи ишлар вазири билан учрашув ўтказди
21:38 / 12.03.2026