16:24 / 30.12.2021
4750

Хитойда миллий жамоа футболчиларига татуировка чиздириш тақиқланди

Шунингдек, 20 ёшгача бўлган ва ундан ёш терма жамоаларга татуировкаси бўлган спортчиларни жалб этиш қатъиян тақиқланди. 

Фото: AP

Хитой спорт бошқармаси миллий жамоа футболчиларига татуировка чиздиришни тақиқлади.

"Миллий жамоа ва 23 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоаси спортчиларига татуировка чиздириш қатъиян тақиқланади. Татуировкаси бўлган спортчиларга уларни ўчириш тавсия этилади", дейилади бошқарма билдиришномасида.

Шунингдек, 20 ёшгача бўлган ва ундан ёш терма жамоаларга татуировкаси бўлган спортчиларни жалб этиш қатъиян тақиқланди.

Қайд этилишича, бу чора "хитойлик футболчиларнинг ижобий руҳиятини намойиш этиш ва жамият учун яхши намуна сифатида хизмат қилишига" қаратилган.

2018 йилда Хитой ҳукумати татуировкаси бўлган машҳур шахсларни телевизор орқали кўрсатишни тақиқлаганди.

Жорий йилнинг сентябрида Хитой телеканалларида “аёлсифат эркаклар”ни кўрсатиш тақиқланди.

Top