Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда таниқли спортчи Элбек Раҳимовнинг ўлдирилгани юзасидан суд бошланди
Қашқадарёда таниқли спортчи Элбек Раҳимовнинг ўлдирилгани юзасидан суд бошланди. Мазкур жиноят иши бўйича жами 26 нафар шахсга айблов эълон қилинган. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби хабар бермоқда.
2021 йил август ойида Қарши шаҳрида таниқли спортчи Элбек Раҳимов бир гуруҳ шахслар томонидан ўлдириб кетилганди.
Маълум қилинишича, 2022 йил 6 январь куни Қашқадарё вилоят судида судланувчилар Т. Алиев ва бошқалар (жами 26 шахс)га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд бошланган.
Ушбу жиноят иши Қашқадарё вилоят суди судьяси Ф. Юсупов раислигида кўрилмоқда.
Қайд этилишича, судланувчилар Жиноят кодексининг 97, 28, 104, 105, 109, 127, 137, 169, 210, 211, 230, 238, 241-1 ва 277-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда. Суд жараёни давом этмоқда.
Мавзуга оид
19:51 / 30.06.2026
“Фарҳод” автоэҳтиёт қисмлар бозоридаги жиноий гуруҳ аъзоларига ҳукм ўқилди
11:56 / 30.06.2026
Дониёр Турғунов устидан суд бошланди: автомобилни олиб қочиш моддаси айбловдан чиқарилган
18:40 / 23.06.2026
Фалажликда ўтган 4 йил ёхуд Исломов раҳбарлиги даврида суд тизими
09:00 / 16.06.2026