Адлия вазирлиги хабарига кўра, хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун фуқаролар аризани ўз хоҳишига кўра қуйидагилардан бирига бериши мумкин: ИИВнинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига келган ҳолда; давлат хизматлари марказларига келган ҳолда; Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали.
Ариза беришда сўровнома тўлдирилади, сўровномада хато маълумотлар кўрсатилганда ёки ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганида, камчиликларни бартараф этиш учун ариза берувчига 5 иш куни берилади, хатолар бартараф этилмаса сўровнома рад этилади.
Фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун 3 иш кунида давлат божини тўлайди.
Ариза берувчи аризаси қабул қилинганлиги ва фотосуратга тушиш ҳамда қўл бармоқ электрон изларини олиш учун келиш куни ҳақида 1 иш кунида хабардор қилинади.
Хорижга чиқиш биометрик паспорти 10 иш кунида берилади.

















