Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган ва Сурхондарё вилоятларида фуқароларнинг ўқишини кўчириб беришни айтиб, пул олганлар ушланди
Фото: Прокуратура департаменти
Наманган вилояти Чуст тумани ва Термиз шаҳрида фуқаронинг ўқишини кўчириб беришни айтиб пул олганлар ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Чуст тумани бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда, “S.E.” МЧЖ раҳбари И.М. фуқаро Д.нинг Ўш давлат университетидаги ўқишини 2700 доллар эвазига танишлари ёрдамида Ўзбекистондаги олий ўқув юртларидан бирига кўчириш ҳақида буйруқ чиқартириб беришни ваъда қилиб, келишилган пулдан 1100 доллар ва 4,6 миллион сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бундан ташқари, департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда, Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали талабаси Ш.Н. ва бошқалар фуқаро О.нинг ишончига кириб, унинг укаси Харьков миллий тиббиёт университети талабаси Ж.нинг ўқишини танишлари ёрдамида Бухоро Давлат тиббиёт институтига кўчириб бериши эвазига 4000 АҚШ доллари олгани аниқланган.
Текширув давомида, Ш.Н. томонидан ихтиёрий қайтарилган 100 АҚШ доллари ва 400 минг сўм ашёвий далил сифатида олинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора олиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
16:43 / 20.02.2026
Сурхондарёда ҳоким ўринбосари тезкор тадбирда қўлга олинди
19:10 / 19.02.2026
Норинда кундузги парвариш хизмати тарбияланувчиси ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
15:09 / 19.02.2026
Сурхондарёда гиёҳвандлик моддаси билан ушланганлар 15 йилга қамалди
08:36 / 19.02.2026