Ўзбекистон | 10:39 / 11.01.2022
1930
2 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда 2021 йил сув таъминоти учун 179,7 млрд сўм сарфланган

Фото: Kun.uz

2021 йилда Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида 128 та қишлоқ ва маҳаллаларда жами 179,7 млрд сўмлик ишлар бажарилган. Бу ҳақда Қорақалпоқ сув таъминоти бўлими хабар берди.

Маълум қилишича, ушбу ишлар доирасида 131 та объектларда 680,6 км ичимлик ва оқова сув тармоқлари ва 51 та сув иншоотда қуриш-реконструкция қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларининг ижроси доирасида 19 та объектда 27,6 млрд сўм эвазига 112,1 км ичимлик суви тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

“Оролбўйи минтақасини ривожлантириш” дастури доирасида лойиҳа қиймати 3,75 млрд сўмлик 5 та объектда 12,7 км ичимлик сув тармоқларини қуриш-реконструкция қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Қўшимча қилинишича, режадаги ишлар бажарилиши натижасида 58 минг нафар аҳоли илк бор ичимлик сув билан таъминланади, 104,8 минг нафар аҳолининг ичимлик сув таъминоти эса яхшиланади.

Бундан олдин Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев қорақалпоғистонликларга қилган мурожаатида айнан “сув” сўзини кўп бора ишлатганди.

Мавзуга оид