Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда тез ёрдам хизматига тушган чақириқлар сараланиб, аҳволи енгил беморларга поликлиникалар хизмат кўрсатади — ССВ
Тошкентда эндиликда тез ёрдам хизматига тушган чақириқлар сараланиб, аҳволи енгил беморларга поликлиникалар ҳам тез тиббий ёрдам кўрсатади. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Сўнгги 5 кун ичида шаҳар 103 хизматига бўлаётган чақириқлар сони кескин ошиб, кунлик ўртача 5200-5300 тани ташкил қилмоқда. Таъкидланишича, январь ойи бошида бу рақам 3200-3400 тадан иборат бўлган.
«Кейинги кунларда тез ёрдам хизматига умумий чақириқлар сони ортгани сабабли шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси Call-марказига пойтахтнинг 12 туманида жойлашган марказий поликлиникалардан мутахассислар жалб этилиб, чақириқларни саралаш тизими йўлга қўйилди.
Унга кўра, эндиликда 103 хизматига мурожаат қилган беморнинг шикоятлари тингланиб, агар унинг аҳволи енгил бўлса, бириктирилган ходимлар чақириқни ўз ҳудуди бўйича оилавий поликлиникаларга йўналтиради. Шундан сўнг мурожаат қилган беморга поликлиниканинг мобил бригадалари томонидан тез тиббий ёрдам кўрсатилади. Оғир аҳволдаги беморлар эса тез ёрдам хизмати билан қамраб олинади», дейди Насиба Маҳмудова.
Қайд этилишича, бу 103 хизмати фаолиятини яхшилаш, аҳолига тезкор, сифатли, энг асосийси, ишончли ва самарали тиббий хизмат кўрсатиш имконини беради.
Шунингдек, январь ойида тез ёрдам бригадалари томонидан коронавирус аниқланган ва аҳволи енгил фуқароларга уйда даволанишлари учун вирусга қарши дори-дармонлар бўлган COVID-box'лар бериш ҳамда касалликка гумон қилинган шахслардан экспресс-тест олиш ҳам йўлга қўйилган.
Чақириқлар сони ортгани ва иш юкламаси кўпайиб бораётгани сабабли куни кеча шаҳар 103 хизмати тасарруфига Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қўшимча 40 та замонавий жиҳозланган тез тиббий ёрдам машинаси ҳайдовчилари билан бирга бириктириб берилди. Шунингдек, Call-марказ иш самарадорлигини ошириш учун 30 та янги оператор ўрни яратилган.
Мавзуга оид
11:52 / 18.03.2022
Ўзбекистонда тез ёрдам кечикиб келиши бўйича 50 мингдан ортиқ шикоят келиб тушган
07:28 / 13.01.2022
10 кунда тез ёрдамга қарийб 350 мингта чақириқ келиб тушди - ССВ
22:32 / 28.12.2021
Тошкентда бир бемор 522 марта тез ёрдам чақиргани маълум қилинди
16:25 / 14.12.2021