Юнусобод тумани ҳокими ўзгарди
Юнусобод тумани ҳокими Жаҳонгир Иброҳимов ишдан кетди. Унинг ўрнини прокурор эгаллади.
Баҳодир Абдувалиев Юнусобод тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ҳокимлиги хабар бермоқда.
Баҳодир Абдувалиев 1968 йил 27 августда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 1992 йилда Тошкент давлат университетини( ҳозирги ЎзМУ), 1995 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
1992 йилдан ҳозирга қадар ҳуқуқ-тартибот идораларида турли лавозимларда ишлаган, жумладан, 2019 йилдан Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосари бўлиб ишлаб келган.
Маълумот учун, Юнусобод туманига шу вақтгача Жаҳонгир Иброҳимов раҳбарлик қилаётганди.
2017-2020 йилларда Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаган, 2020 йил 25 августдан Тошкент шаҳри Бектемир туманини бошқарган Жаҳонгир Иброҳимов 2021 йил январида Раҳмонбек Усмонов ўрнига Юнусобод тумани раҳбари этиб тайинланганди.
Унинг кейинги фаолияти ҳақида маълумот йўқ.
Мавзуга оид
16:31 / 04.11.2024
Ўзбекистоннинг Индонезиядаги янги элчиси тайинланди
15:44 / 01.11.2024
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари қамоққа олинди
18:28 / 30.10.2024
Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди
18:32 / 28.10.2024