Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судида 13 январь куни бошланган суд ишида айбланувчи айблов хулосаси ва иш ҳужжатлари билан таниш эмаслиги сабабли 10 кунга танаффус эълон қилинганди. 24 январь куни суд иши давом эттирилди.

Фото: Kun.uz

Судланувчи жараён оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар томонидан тўлиқ видеотасвирга олиб борилишини сўраб, суд раисига илтимоснома киритган. Прокурор эса иш ИИВга алоқадорлиги, унда соҳага оид давлат сирлари кўрилиши мумкинлиги важи билан ушбу илтимосномани рад этишни сўраган. Суд маслаҳатлашувдан сўнг жараённи видеотасвирга олишга рухсат берган, фақат судга таъсир ўтказилишининг олдини олиш мақсадида ҳукм эълон қилинмагунча ушбу видеотасвирларни тарқатишни тақиқлаган.

Пўлат Бобожоновга мурожаат қилган профилактика инспекторига жиноят иши очилиб, қамоққа олинди

25 январь куни бўлиб ўтган суд мажлисида гувоҳлар ва жабрланувчилар кўрсатма берган. Суд мажлисида Сардорбек Отабоев уларнинг кўрсатмаларига муносабат билдирган ва ўзига нисбатан қўйилган айбловларнинг барчасини инкор этган.

Сардорбек Отабоев / Фото: Kun.uz

26 январь кунига белгиланган суд мажлиси 28 январга қолдирилган. Ишни кўриб чиқаётган судья – Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди раиси Бахтиёр Таваккалов бу ҳолатни жиноят иши бўйича жабрланувчилар ва Сардорбек Отабоевнинг суддаги кўрсатмасида тилга олинган гувоҳларни топишнинг имкони бўлмагани билан изоҳлаган.

Эслатиб ўтамиз, Наманган шаҳар прокуратураси собиқ инспекторга нисбатан Жиноят кодексининг 6та моддаси бўйича айблов эълон қилган. Прокуратура томонидан судга тақдим этилган айблов хулосасида Сардорбек Отабоев Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш), 230-1-моддаси 1-қисми, 168-моддаси 3-қисми “б,в” бандлари (Ўта хавфли рецидивист томонидан; уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган фирибгарлик), 209-моддаси 2-қисми “а” банди (Мансаб сохтакорлиги), 238-моддаси 2-қисми (